«Coca-Cola» тарихда илк бор алкоголли ичимлик ишлаб чиқаради
Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи йирик компаниялардан бири бўлган «Coca-Cola» биринчи марта алкоголли ичимлик ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ичимлик Японияда ишлаб чиқарилади, алкогол даражаси уч даражадан саккиз даражагача бўлади. Маҳсулотнинг асосий истеъмолчиси аёллар бўлиши кутилмоқда.
Компаниянинг Япониядаги бўлими раҳбари Хорхе Гардуньо «Coca-Cola»нинг расмий сайтида эълон қилинган интервюсида: «Бу тарихимиздаги ажойиб ҳолат. Компания фақат алкоголсиз маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашиб қолган эди», — деган. Унинг сўзларига кўра янги маҳсулот Япониянинг ўзида қолиши мумкин, бу япон маданиятининг ўзига хослиги билан боғлиқ.
«Financial Times» маълумотларига кўра кўпчилик озиқ-овқат компаниялариники каби «Coca-Cola» маҳсулотлари савдосида ҳам пасайиш кузатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter