«Чумчуқ ошхона» экофаолларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда
Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги муассасалардан бирида ёввойи чумчуқлардан таом тайёрланмоқда. Экологик фаоллар вилоят Экология бошқармаси, шунингдек, ЭкоПартия ташкилотини вазиятга ҳуқуқий баҳо беришга чақирди, деб хабар бермоқда vzglyad.uz.
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги «Чумчуқ ошхона» муассасаси ижтимоий тармоқ фойдаланавчиларининг норозилигига сабаб бўлди.
«Ҳар бир ҳаракатланувчини ўлдириш ва ейиш даражасига етдикми? Чумчуқлар яқинда «Қизил китоб»га киритилгани бежиз эмас», деб ёзади улар.
Шуниси эътиборга лойиқки, чумчуқлар фақат ҳашаротлар билан озиқланади ва улар жўжаларини ҳам ҳашаротлар билан озиқлантирадилар. Чумчуқларнинг фойдалари баҳорда айниқса сезилади. Бир жуфт чумчуқ бир ойда 3 кг. гача боғ зараркунандаларини тутиши мумкин.
Бир қанча йирик мамлакатларда бу тур «Қизил китоб»га киритилган. Таҳририят Экология вазирлигини вазиятга ҳуқуқий баҳо беришга чақиради.
Р/S: Гарчи инстаграмда саҳифани топа олмаган бўлсакда, аммо ТикТок платформасида ушбу ошхона ва унда пиширилган таомлар рекламаси ўзига чорлаб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter