Чорвоқ атрофидаги ерларда чорва молларини боқиш тақиқланади
Ҳукуматнинг янги эълон қилинган тегишли қарори билан, Чорвоқ сув омбори ҳудудида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилиши белгиланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Хусусан, 2021-2025 йилларга мўлжалланган илмий-инновацион дастур ҳамда ёввойи табиатни асрашга қаратилган комплекс чора-тадбир дастури тасдиқланди. Унга кўра:
- Чорвоқ ҳудудида илмий-инновацион тадқиқотлар бошланмоқда. Давлат лойиҳалар учун грантлар ажратади;
- Чорвоқ атрофларидаги ўрмон хўжалиги ерларида чорва моллари боқиш таъқиқланмоқда;
- Қишлоқ хўжалиги ерлари ўрмон хўжалиги ерлари тоифасига ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter