Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чироқчи ва Миришкорда ЙПХ ходимлари фуқароларни калтакладими? — ИИВ маълумот берди

Чироқчи ва Миришкорда ЙПХ ходимлари фуқароларни калтакладими? — ИИВ маълумот берди

Фото: «Письма о Ташкенте»

Ижтимоий тармоқларда «Чироқчи ва Миришкор туманларида фуқаролар ЙПХ ходимлари томонидан калтакланган» мазмунда тарқалаётган хабарлар юзасидан ИИВ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда «Чироқчи ва Миришкор туманларида фуқаролар ЙПХ ходимлари томонидан калтакланган» мазмунда хабарлар тарқалмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими томонидан текширув олиб борилмоқда.

Текширув якунларига кўра, томонлар хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чора кўрилиши ва қўшимча ахборот эълон қилиниши айтилган.

Ижтимоий тармоқларнинг фаолларидан текширув якуни бўйича расмий маълумот берилгунга қадар ноўрин миш-мишларни тарқатмаслик сўралади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг