Чирчиқдаги «массаж салони»нинг «ниқоби» очилди
Тошкент вилоятида ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида вилоят ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ва Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки суруштирувларда «Гулноза» исмли шахс (Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1979 йилда туғилган Г.М.) Instagram ижтимоий тармоғи орқали «массаж салон» эълони ниқоби остида фоҳишалик билан шуғулланувчи шахсларга мижоз топиб, қўшмачилик билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган ва тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Г.М. «фоҳишаликни касб қилиб олган» 1993 йилда туғилган У.Н. ва 1987 йилда туғилган А.Н. ларга жинсий алоқа қилишлари учун мижоз топиб, бунинг эвазига 350 минг сўм, фоҳишалик билан шуғулланувчи икки шахс эса мижоздан 800 минг сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ушланган.
Тадбир давомида ушланган шахслардан 1 млн 150 минг сўм миқдоридаги пуллар холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter