Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқда қутқарувчилар ўз уйида икки кун ҳушсиз ётган инсон ҳаётини сақлаб қолишди

Чирчиқда қутқарувчилар ўз уйида икки кун ҳушсиз ётган инсон ҳаётини сақлаб қолишди

Жорий йилнинг 23 апрел куни тахминан соат 15:30 ларда Тошкент вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Чирчиқ шаҳар, 1-кичик туман, 33-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар ушбу уйнинг 29-хонадон эгаси М.П. икки кун давомида кўринмай қолганлигидан ҳавотирланиб ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мазкур воқеа юзасидан бошқарманинг ёнғин-қутқарув гуруҳи қисқа вақт ичида белгиланган манзилга етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадоннинг темир эшигини очадилар. Бу вақтда, М.П уйнинг меҳмонхонасида ҳушсиз ҳолатда аниқланади.

Халоскорларнинг тезкорлик билан кўрилган чоралари натижасида фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилади. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг