Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чет эл кузатувчилари сайловларга тайёргарлик ҳақида қандай фикрда?

Чет эл кузатувчилари сайловларга тайёргарлик ҳақида қандай фикрда?

Фото: xabar.uz

«Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» шиори остида ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга ўтказилаётган сайловларни кузатиш мақсадида МДҲ Ижроия қўмитаси мамлакатимизда бўлиб турибди.

«Xabar.uz» таҳририяти ҳолат юзасидан Тожикистон ҳамда Озарбайжондан келган экспертларнинг фикри билан қизиқди.

Наргиз Раҳмонова, МДҲ вакили, Тожикистон:

«Икки кундан бери Ўзбекистондамиз ва шу пайтгача ҳар беш партия ва МСК вакиллари билан учрашувлар ўтказдик. Кузатувларимиз шуни кўрсатдики, МСК улкан маштабга эга ишларни амалга оширмоқда, Ўзбекистондаги сиёсий партияларнинг роли ва аҳамияти сезиларли даражада ошганининг гувоҳи бўлдик.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, олдинги сайловларга қараганда бу йилги сайловлар ўзининг ташкилий масалалари ва номзодларнинг эркин тарзда ўз дастурларини омма эътиборига ҳавола қилиниши билан фарқ қилади. Юздан ортиқ учрашувлар ташкил қилинмоқда, сайловларга тайёргарлик жараёни юқори даражада ўтмоқда ва сайловларнинг ўзи ҳам шу даражада ўтишини хоҳлаймиз.»

Фото: xabar.uz

Айдын Жафаров МДҲ вакили, Озарбайжон:

«Ташкилий масалаларга алоҳида ёндашилган, сайловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Эртанги сайловларда, 50 минг нафардан зиёд маҳаллий кузатувчилар фаолият олиб бориши маълум бўлди. Улар билан биргаликда сайлов жараёнларининг қай даражада шаффоф ўтишини бевосита кузатиб борамиз. Режамизга кўра Бухоро, Самарқанд, Навоий ва Тошкент шаҳарларидаги сайлов участкаларида бўлдик. Сайловлардан сўнг барча делегация аъзолари томонидан якуний хулосага келинади ва баҳо берилади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг