Бухоро туманига ҳоким тасдиқланди

Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Сессияда «Ғиждувон ЭИЗ» раҳбари вазифасида ишлаб келган Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Туманнинг собиқ ҳокими Қаҳрамон Дўстов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter