Бухоро шаҳрида ичимлик суви таъминоти тикланди
11 июн куни Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчасидан ўтувчи марказий ичимлик суви қувурида носозлик юзага келган.
«Бухоро сув таъминоти» МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилган авария-тиклаш ишлари натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган шиша толали ҳобус диаметри 700 мм бўлган пўлат қувурга алмаштирилди.
Айни пайтда Бухоро шаҳрининг барча ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тўлиқ қайта тикланди, дейилади расмий хабарда.
Аввал Бухоро шаҳрида ичимлик суви қувурида носозлик юзага келгани туфайли шаҳар аҳолисининг сув таъминоти вақтинча тўхтагани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter