Бугун ҳаво ҳарорати 35-40 даража атрофида бўлиши кутиляпти
![Бугун ҳаво ҳарорати 35-40 даража атрофида бўлиши кутиляпти](https://static.xabaruz.com/crop/3/7/720_460_95_3727730998.jpg)
Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 35-40° гача исийди.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 37-39° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи яримда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-32° бўлади.
Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter