Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун кундузи учун об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Бугун кундузи учун об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Фото:«Xabar.uz»

Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43° ни, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46° гачани ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 40-42° гача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорати 25-30° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг