Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун кундузи кўп ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Бугун кундузи кўп ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Фото: Xabar. uz

Бугун кундузи  баъзи жойларда ёмғир ёғади. Хоразм вилоятида эрталаб ва кечга томон Қашқадарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.

Пойтахтимизда кечга томон вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол  3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-22° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг  тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув  тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.Шамол 7-12 м/с тезликда эсади,  баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг