Бугун ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 20-25°, шимолда 7-12° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-23° бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° бўлади.
Кечаси ҳарорат айрим ҳудудларда 1 даражагача тушади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter