«Бу ердаги бирорта ҳам дарахт кесилмайди» — Расул Кушербаев
Президент қарори ва фармони билан пойтахтдаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Андижонга кўчирилаётгани, институтга яқин жойда яшовчи аҳоли эса 18 мингга яқин дарахт тақдиридан хавотирда экани хабар қилинганди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги масъуллари томонидан Тошкент шаҳридаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳудуди ва плантациясидаги дарахтлар ҳолати ўрганилган. Бу ҳақда Расул Кушербаев маълум қилди.
«Дарахтларни сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш мақсадида эртадан бошлаб Институт ҳудудидаги барча дарахтлар қайта хатловдан ўтказиш белгиланди.
Биз ушбу ҳудуддаги мавжуд дарахтлар сақлаб қолинган ҳолдагина бошқа лойиҳаларни амалга ошириш мумкин, деб ҳисоблаймиз. Ва аҳолининг дарахтларни сақлаб қолиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз.
Шу боис, келгусида бу ердаги бирорта ҳам дарахт кесилишига йўл қўймаймиз», дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter