Бозорларда сабзи нархи 11 минг сўмгача қимматлашди
Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.
Унга кўра, энг кўп қимматлаган маҳсулот сабзи бўлди. Унинг нархи 11 минг сўмгача етган.
2021 йил 16 июнь ҳолатига:
- Суякли мол гўшти (1 кг) - 45000 – 68000 сўм
- Қўй гўшти (1 кг) - 50000 – 80000 сўм
- Картошка (1 кг) - 1500 – 7000 сўм
- Пиёз (1 кг) - 750 – 3000 сўм
- Сабзи (1 кг) - 3000 – 11000 сўм
- Тухум (10 дона) - 5000 – 14000 сўм
- Гуруч (1 кг) - 5000 – 18000 сўм
- Ўсимлик ёғи (1 л) - 14000 – 24000 сўм
- Шакар (1 кг) - 7300 – 9000 сўм
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter