Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бозорим ҳам, мозорим ҳам мана шу ер» — Мирзиёев

«Бозорим ҳам, мозорим ҳам мана шу ер» — Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Жиззах вилоятида сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда. Амалдаги давлат раҳбари ўз нутқини Ўзбек тили байрами билан табриклаш орқали бошлади.

— Ҳеч қайси вилоятда сўзга чиққанимда бундай ҳаяжон бўлмаган. Чунки, сизнинг олдингизда менда масъулият катта. Менинг бозорим ҳам, мозорим ҳам мана шу ер — Жиззах.

Сўзимнинг аввалида сизларга ва сизларнинг тимсолингизда, меҳнаткаш ва олижаноб Жиззах аҳлига, ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромимни билдираман.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, бутун халқимизни бугунги қутлуғ айём – «Ўзбек тили байрами куни» билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Мен, мана шу қадимий ва табаррук заминда туғилиб ўсганимдан, унга фарзандлик меҳри билан боғланганимдан ҳамиша фахрланаман.

Бугун ҳам ҳузурингизга улкан меҳр ва соғинч билан, сизларнинг оқ фотиҳа ва эзгу дуоларингизни олиш учун келдим, десам, кўнглимдаги гапни айтган бўламан, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг