Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан олинди

Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан олинди

Президент йиғилишида Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ботир Алимбеков ишдан олинди

Тошкент вилоятида қишлоқ ерлари Андижондан 1,5 карра кўп. Лекин, етиштириладиган маҳсулот ҳажми бир хил. Вилоятда 1 гектардан ўртача даромад Андижондан 2 карра, Наманган ва Фарғонадан 1,5 баравар, Бухородан 1,3 бараварга кам.

Сўнгги уч йилда вилоятдаги 21 минг гектар ер деҳқончилик учун 51 минг нафар аҳолига берилди. Лекин, йил бошидан бор-йўғи 72 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт бўлди. Бу – ўтган йилгидан кам.

Вилоятдаги самарасиз 2 минг 200 гектар боғ ва токзор ҳисобига йилига 10 миллион доллар экспорт йўқотилаяпти.

Сув тежовчи технология бўйича Тошкент вилояти энг охирги ўринларда. 

Бу борада вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг