Бош вазирлар заргарлик заводини кўздан кечирди

25-26 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Қирғиз Республикаси Бош вазири Улуғбек Марипов мамлакатимизга ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.
Қирғиз Республикаси Бош вазири Улуғбек Марипов Тошкент шаҳридаги «Gold Moon Tashkent» корхонаси фаолияти билан ҳам танишди, деб ёзади ЎзА.
Заргарлик буюмларини замон талабига мос сифатли ва рақобатбардош қилиб ишлаб чиқариш мақсадида мажмуага Италия, Германия ва Туркиядан асбоб-ускуналар келтирилган. Корхонада айни пайтда 300 дан зиёд турдаги тайёр ва ярим тайёр заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. Завод йилига 6 минг килограмм заргарлик маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter