Бош прокурор Пискентда аҳоли турмуш шароити билан танишди
Бугун, 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Пискент туманига ташриф буюрди, деб хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Туманда куз-қиш мавсумига ҳамда сайловларга тайёргарлик жараёнларини ўрганиш давомида Бош прокурорга Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов, вилоят прокурори, ҳудудий секторлар раҳбарлари ва ташкилот мутасаддилари ҳамроҳлик қилишган
Ташриф давомида «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг турмуш шароити билан яқиндан танишдилар. Фуқароларнинг суюлтирилган газ, электр энергияси, ички кўчалар таъмирланиши билан боғлиқ мурожаатлари жойида ҳал этилди. Муаммолар ечими бўйича тегишли раҳбарларга вазифалар юклатилди.
Шу куни «Бўз» қишлоғидаги ички йўллар ҳам таъмирланиб, серқатнов йўлнинг 400 метр қисми 300 метр/куб шағал билан қопланди. Шунингдек, «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган оила вакиллари ҳолидан хабар олинди. Ҳудуд аҳолиси эҳтиёжига кўра кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш чоралари кўрилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter