Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура ходимлари апрель ойи маошларининг бир қисмини ҳам хайрия қилди

Бош прокуратура ходимлари апрель ойи маошларининг бир қисмини ҳам хайрия қилди

Фото:«Xabar.uz»

COVID-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига маблағлар ўтказиш давом этмоқда.  Айни жараённинг  муҳим жиҳат шундаки, меҳр-мурувват, саховат каби халқимизга хос хислатлар шу кунларда янада кўпроқ намоён бўлмоқда.

Мазкур акция доирасида Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ўтган ойда  ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини мазкур фондга беғараз ўтказиб берган эди.

Айни хайрли ишнинг давоми сифатида тизим ходимларит апрель ойи  ҳам маошларининг  бир қисмини  «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг