Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура қарздорлиги туфайли ўзини осган фермер юзасидан баёнот берди

Бош прокуратура қарздорлиги туфайли ўзини осган фермер юзасидан баёнот берди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Дўстлик туманида фермер хўжалиги рахбари фуқаро С.Б. жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат тахминан 11:30 ларда яшаш хонадонининг қўшимча қурилган омборхонадасида арқон билан ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган ва натижада воқеа жойида вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан тайинланган суд-тиббий экспертизасининг 19 ноябрдаги хулосасига кўра, С.Б. ўлимига «бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши натижасида механик асфекция сабаб бўлганлиги» кўрсатилган.

Ижтимоий тармоқларида фуқаро С.Б.ни ўз жонига қасд қилганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан мол-мулклари мусодара қилинганлиги сабаб бўлганлиги кўрсатилганди.

Шунга асосан, мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан фуқаро С.Б.нинг уйида ўтказилган ижро ҳаракатларининг қонунийлиги ўрганилган.

Ўрганишда фермер хўжалиги рахбари бўлган С.Б. 2017 йил ҳосилдорлиги учун ажратилган 104,6 млн имтиёзли кредитдан АТБ «Агробанк» туман филиалидан 58,1 млн сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлган.

Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2017 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра фермер хўжалиги хисобидан АТБ «Агробанк» Дўстлик тумани филиали фойдасига 58,1 млн. сўм ундириш белгиланган.

Суднинг мазкур қарори 2018 йил 26 январдаги ижро варақаси билан мажбурий ижро бюросининг Дўстлик тумани бўлимига келиб тушган ва давлат ижрочиси Ш.А..2018 йил 22 февралда иш юритувга олган ва қарздор С.Б.га қарздорликни тўлаш учун 5 кунлик ихтиёрий муддат берилган бироқ, қарздорлик тўлаб берилмаган.

Ижрони таъминлаш мақсадида МИБ вилоят бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочилари Ш.М. ва О.К.лар қарздор С.Б.нинг яшаш хонадонига холислар Д.Я. ва Д.Н.лар билан биргаликда боришган ва қарздорнинг уйидан онаси Г.Б. иштирокида ўлчами 3х4 метр бўлган 1 дона гилам далолатномага асосан расмийлаштириб олинган. (ушбу гилам фермер хўжалиги балансида бўлмаганлиги аниқланиб, 08.11.2018 йилда С.Б.нинг оила аъзоларига қайтарилган).

Бундан ташқари, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг қарорига кўра фермер хўжалиги хисобидан АТБ» Дўстлик тумани филиали фойдасига 220,1 млн. сўм ундириш белгиланган.

Ўрганишда фермер хўжалиги рахбари С.Б. 2018 йил ҳосилдорлиги учун ажратилган 271,6 млн имтиёзли кредитдан АТБ «Агробанк» туман филиалидан 220,1 млн сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлган.

Суднинг мазкур қарори мажбурий ижро бюросининг Дўстлик тумани бўлимига келиб тушган.

Мазкур ижро иши юзасидан хизмат сафарига юборилган МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочилари Т.Н. ва Х.М.лар 5 ноябрь куни қарздор С.Б.ни уйига ажрим билан таништириш ва унинг ижросини таъминлаш учун борганида қарздор уйида бўлмаганлиги сабабли унинг онаси Г.Б.га қарздорликни тўлаши юзасидан тушунтириш берилганлиги аниқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас