Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура махсус телеграм-ботни ишга туширди 

Бош прокуратура махсус телеграм-ботни ишга туширди 

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бош прокуратура томонидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида «YER NAZORATI» махсус телеграм-бот дастури ишга туширилди. 

«Ушбу (@YerNazoratBot) телеграм-бот орқали фуқароларимизда ўз ҳудудидаги ер майдонларидан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилаётган қонун бузилиши ва бошқа ҳолатлар юзасидан тезкор маълумот бериш имконияти пайдо бўлмоқда.

Ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган, азиз ватандошлар, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг!

Унутманг, ернинг ҳар бир қаричи – Сизу бизнинг, халқимизнинг мулкидир!» — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг