Блогерлар чемпионатининг онлайн платформасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинди

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонилан бир қатор идоралар билан ҳамкорликда ўзбек тилида блог юритувчи блогерларни рағбатлантириш, блогерлар томонидан ёзилган фикрларини кенг жамоатчиликка етказишда кўмаклашиш, жамиятдаги турли муаммоларни муҳокама қилиш ва бу орқали жамоатчилик фикрини шакллантириш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи ва нуфузини юксалтириш, ташкилотлар ҳамда блогерлар ўртасида узвий алоқаларни йўлга қўйиш, ўзбек блогерлари ўртасида ижодий ва дўстона муҳитни шакллантириш, интернет тармоғида ўзбек тилидаги фойдали ресурсларни бойитиш мақсадида ташкил этилаётган Ўзбекистон блогерлари чемпионатининг онлайн платформасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилади.
Танловда жисмоний (профессионал дастурчилар, фрилансерлар, талабалар) ҳамда юридик шахслар (web-студиялар ва ҳ.з.) иштирок этиши мумкин.
Онлайн платформага қўйиладиган техник талаблар:
- Порталнинг қулай ва мослашувчан дизайнини ишлаб чиқиш;
- Порталда иштирокчи блогерларнинг ижтимоий тармоқлар ёки электрон почта орқали рўйхатдан ўтишини ташкил қилиш;
- Иштирокчиларнинг матн, фото, видео ва аудио форматидаги блогпостларини танловга юборишлари учун қулай редактор ташкил қилиш;
- Иштирокчиларнинг анкета маълумотлари (исм-шарифи, расми, иш-фаолияти, контакт малумотлари) ни киритишни ташкил этиш;
- Иштирокчилар, муштарийлар ҳамда ҳакамларнинг ягона маълумотлар базасини шакиллантириш;
- Блогпостларга муштарийлар томонидан изоҳ қолдириш имкониятини яратиш;
- Блогпостлар ҳамда уларга қолдириладиган изоҳларнинг ягона малумотлар базасини ташкил этиш;
- Порталда блогпостларни саралаш, қидириш, умумий рейтингини юритишни ташкил қилиш;
- Танловда иштирок этувчи материалларга онлайн овоз беришни ташкил қилиш;
- Ахборот хавфсизлиги талабларидан келиб чиққан ҳолда:
— Тизимда фойдаланувчилар ҳамда редакторларнинг ҳаракатларини журнализация қилиш;
— Тақдим этилаётган материаллар ҳамда қолдирилаётган изоҳларни муҳаррирлар томонидан тасдиқлаш;
- Қидирув тизимларига интеграция қилиш;
- Редакторлар ва муҳаррирлар учун ягона бошқарув панельини яратиш;
- Порталда блогпостлар умумий статистикаси ва рейтингини шакиллантириш;
- Портални камида 3 ой муддатда техник қўллаб қувватлаш;
- Портални алоҳида VPS ёки VDS тоифадаги серверга жойлаштириш;
- Портални ишлаб чиқиш ва ишга тушириш муддати 14 кун
Таклифлар Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди юборилсин.
Манзил: 100129, Тошкент шаҳар, А.Навоий кўчаси, 30 уй
Телефон: (99871) 244-12-51, 244-16-15
E-mail: [email protected]; [email protected].
Қўшимча маълумотларни фонднинг расмий сайтидан, шунингдек, юқорида кўрсатилган телефонлар орқали олишингиз мумкин.
Тижорат таклифлари 2018 йил 20 март соат 18:00 га қадар қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter