Биринчи Ўзбекистон – Италия таълим форуми доирасида СамДТУ ва Пиза университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Жорий йилнинг 24-27 сентябр кунлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида «Биринчи Ўзбекистон-Италия таълим форуми» бўлиб ўтмоқда.
Форумда Республикамиз ҳамда Италиянинг кўплаб олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этмоқда. Форум доирасида бир қатор ҳамкорлик меморандумлар имзоланмоқда. Жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳамда Италиянинг Пиза университети ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган меморандум имзоланди.
Маълумот учун, Жорий йилнинг июль ойида Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори, профессор Жасур Ризаев Италияга расмий ташрифи давомида Пиза университети ректори Риccардо Зуcчи билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган эди. Имзоланган меморандумга кўра икки олийгоҳ ўртасида талаба ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг академик мобиллигини ташкил этиш, узоқ ва қисқа муддатли амалиётларни йўлга қўйиш ҳамда ўқув дастурлари интеграцияси бўйича биргаликда иш олиб боришга келишилди.
Эслатиб ўтамиз, «Биринчи Ўзбекистон-Италия таълим форуми» 25-27 сентябр кунлари Бухоро ва Самарқанд вилоятларида давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter