Биринчи чоракда 8 мингдан ортиқ ажралиш қайд этилди
2018 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 52,1 минг никоҳ ва 8,1 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилди, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 6,5 ва 1,0 промиллени ташкил этди.
Тузилган никоҳлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сирдарё (122,2 %), Фарғона (114,9 %), Жиззах (113,3 %), Андижон (112,8 %) вилоятларига ва Қорақалпоғистон Республикасига (113,5 %) тўғри келмоқда. Ажримлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (125,0 %), Наманган ва Қашқадарё (120,0 %), Андижон (112,5 %) вилоятларига ва Тошкент шаҳрига (111,1 %) тўғри келмоқда. 2017 йилнинг мос даврига нисбатан камайиши Навоий (33,3 %), Хоразм (25,0 %) ва Бухоро (20,0 %) вилоятларида кузатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter