Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Блогерлар чемпионатининг биринчи босқичи якунланишига 4 кун қолди

Блогерлар чемпионатининг биринчи босқичи якунланишига 4 кун қолди

Махсус платформада ташкиллаштирилган чемпионатга шу пайтгача (10 май, соат 23.50га қадар) 323та блогпост келиб тушган бўлса, уларга ўқувчилар томонидан 1448 дан зиёд изоҳ ёзиб қолдирилган.



Мавзуга доир:
Қўлланма: Блогерлар чемпионатида қандай иштирок этиш мумкин?


Хабарингиз бор, чемпионатнинг 1-босқичи 30 апрелда якунланиши керак эди. Бироқ кўплаб талаб ва истаклар инобатга олиниб ҳамда Чемпионат низомининг 10.1-бандига асосан Блогерлар чемпионатининг муддатини узайтиришга қарор қилинди.

Унга кўра 1-босқич учун ижодий ишлар 20 майгача қабул қилинмоқда. Қолган босқичларнинг муддатлари ҳам ўзгарган. Иккинчи босқич 22-31 майда, финал босқичи эса 2-12 июнда бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Мавзуга доир:
Мукофот жамғармаси 60 млн. сўмлик Блогерлар чемпионатида кимлар қатнашиши мумкин?


Эслатиб ўтамиз, Блогерлар чемпионатининг ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланишади:

1-ўрин (1 та): 15 миллион сўм.

2-ўрин (2 та): ҳар бирига 8 миллион сўмдан.

3-ўрин (3 та): ҳар бирига 5 миллион сўмдан.

Бундан ташқари, ўндан зиёд номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади. Номинациялар ғолиблари ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Шунингдек, чемпионатнинг бош ҳомийси Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Танлов кашфиёти бўлган блогер»ни алоҳида тақдирлайди.


Мавзуга доир:
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД қўшма лойиҳаси Блогерлар чемпионати учун 3 та соврин жорий қилди


Уч босқичда ўтказиладиган чемпионат ҳам, уни баҳолаш ҳам онлайн шаклда, мутлақо ошкора ва шаффоф. Иштирокчиларнинг совриндор бўлиши учун имкониятлар янада кенгайди.

Эслатиб ўтамиз, кейинги босқичга энг юқори балл тўплаган 50та блогер йўл олади. 50-ўрин билан баллари тенг бўлиб қолган навбатдаги блогерлар ҳам кейинги босқичга қўйилади.

Олдинда ҳали вақт бор. Чемпионатда қатнашишга улгурмаган, лекин истаги бўлган барча-барча юртдошларимиз ўз ижодий ишларини йўллаб, ғолибликка ҳаракат қилишлари мумкин. Ўз иқтидорингиз ва омадингизни синаб кўришдан тортинманг! Блогерлар мусобақасига қўшилинг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг