Бекободда ноҳақ ишдан бўшатилган аёллар ўз жойига қайта тикланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи аёлларнинг «Оҳангарон дон» АЖ Бекобод филиалидан ноҳақ ишдан бўшатилгани баён қилинган. Мазкур ҳолат Бандлик ва меҳнат вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари томонидан ўрганилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги матбуот котиби хабар берди.
Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари олиб борган ўрганишлар натижасига кўра, ишдан бўшатилган фуқаролар Меҳнат вазирлиги кўмаги билан ўз иш жойига қайта тикланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter