Бекобод шаҳрига ҳам вақтинчалик ҳоким қўйилди
Бекобод шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Беҳзод Мирзақулов зиммасига юклатилган.
Шаҳарнинг аввалги ҳокими Зафар Файзуллаев ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Бу ҳақдаги қарор бугун, 14 май куни Тошкент вилояти ҳокими в.б. Зойир Мирзаев томонидан имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким Зафар Файзуллаев 12 май куни ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ишдан бўшаётганини эълон қилган ва ўша куни ариза ёзган.
Аввалроқ, Ангрен шаҳрига ҳокимнинг ўринбосари Жасурбек Зайниддинов вақтинча тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter