«Бахт» маҳалласидаги «бахтли чиқиндихона»
Фотофакт
Оҳангарон шаҳридаги «Бахт» МФЙ («Равшан» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати)га қарашли аҳолидан чиқинди қабул қилиш шохобчаси мана 5 кундирки, «халоскор»ини кутмоқда. Чиқинди уюмларидан анқиётган «ифор» камлик қилгандай, бу ерни касаллик ташувчи ҳашаротлар босди.
Яхшиямки, чиқинди тўлиб-тошган қутиларнинг тили йўқ. Бўлмаса «қиш уйқусидан уйғонинг, «Тоза ҳудуд» ДУК раҳбарлари, баҳор келди ахир. Мени бу чиқиндилардан қутқаринг, касалликларнинг олдини олинг!», деб юборган бўларди?!
Кимсан НАЙЗА
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter