Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Балиқ етиштирувчи хонадон эгаларига солиқ имтиёзи берилади

Балиқ етиштирувчи хонадон эгаларига солиқ имтиёзи берилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида балиқчилик соҳасини ривожлантириш истиқболлари ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланиши ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Шерзод Асадовнинг хабар беришича, Президент ҳузурида балиқчиликни ривожлантириш юзасидан йиғилиш бошланди.

«Дунёда озиқ-овқат нархларининг ўсиши, инфляция хавф-хатарлари келгуси йилда озиқ-овқат хавфсизлиги энг долзарб масала бўлиб қолишини яққол кўрсатмоқда.

Шу боис, вилоят ҳокимлари ўз ҳудудида балиқ етиштириш ҳолатини таҳлил қилиб, тадбиркорлар ва аҳоли хонадонларига барча шароитларни яратиб бериш бўйича тизимли шуғулланиши зарур», деди давлатимиз раҳбари.

Ўтган беш йилда балиқ етиштириш ҳажми 6 бараварга ошиб, жорий йилда 400 минг тоннага етказилади.

Шундай бўлсада, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятларида ҳосилдорлик ҳалигача гектарига 3-4 тоннани ташкил этмоқда. Сабаби, ушбу ҳудудларда интенсив балиқ етиштириш ҳажми умумий ишлаб чиқаришнинг 10 фоизидан ошмаяпти.

Қавлат раҳбари келгуси йилда балиқ етиштириш ҳажми 600 минг тоннага етказилиши шартлигини айтиб ўтди.

Бунинг учун:

  • Шароф Рашидов тумани тажрибаси асосида келгуси йилда 10 мингта хонадонда интенсив балиқ етиштириш йўлга қўйилади;
  • хонадонларда кооперация асосида йилига 80 тоннадан ортиқ балиқ етиштирган кластерлар уч йил муддатга барча солиқлардан озод этилади;
  • уйида балиқ етиштирувчилар учун «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида кредит миқдори 2 баробарга оширилади ва келгуси йилда 400 миллиард сўм йўналтирилади;
  • балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун ер ва мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиб, улар ўзини ўзи банд қилган аҳоли тоифасига ўтказилади;
  • хориждан мутахассис олиб келган балиқчилик кластерларига харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг