Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Баҳордаги воқеа»: Марказий банк ўғирланган пуллар масаласига изоҳ берди

«Баҳордаги воқеа»: Марказий банк ўғирланган пуллар масаласига изоҳ берди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида, хусусан Телеграм каналларда хакерлар Ўзбекистон банкларига ҳужум қилишгани ва HUMO карталардан йирик миқдорда пул ўғирлаганлиги ҳақида хабарлар берилганди. 

Марказий банк хабарига кўра, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг хати сифатида тарқалаётган мазкур ахборот аслида шу кунларда хакерлик ҳужуми оқибатида серверлар бузиб кирилгани, бунинг натижасида фирибгарлар иловалардан бирида рўйхатдан ўтган карталарга ҳеч қандай муаммосиз кириш имконига эга бўлгани ҳақидаги ёлғон хабарларга алоқаси йўқ.

«Ушбу 31 октябрь санаси билан келтирилган хат аслида бошқа банк фаолияти билан боғлиқ шу йилнинг баҳор ойларидаги воқеликка тегишли бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан маблағларни қайтариш бўйича тергов ва суд жараёнлари якунига етмоқда.

Ҳурматли юртдошларимизни турли ижтимоий тармоқларда тарқалаётган фейк хабарларга ишонмасдан расмий ахборот манбалари хабарларидан фойдаланишларини сўраб қоламиз», дейилади МБ маълумотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг