Баҳодир Жалолов оиласида жудолик юз берди

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида жанг олиб бораётган Баҳодир Жалоловнинг бобоси оламдан ўтди.
Бу ҳақда боксчининг ўзи маълум қилди.
«Жойингиз жаннатдан бўлсин бобожон! Отамдан қолган ёдгорим оламдан ўтдилар. Дуо қилиб қўйинглар яқинлар бобомни хақларига!», дея изоҳ қолдирди у инстаграм саҳифасида.
«Xabar.uz» жамоаси боксчимизга ҳамдардлик билдиради.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов профессионал боксда 9 жанг ўтказиб, уларнинг барчасини муддатидан аввал якунлаган. У ўзининг сўнгги жангини ҳам бир зарба билан биринчи раунддаёқ тугатиб қўйганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter