Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёл раҳбарлар қайси ҳудудларда кўпроқ экани айтилди

Аёл раҳбарлар қайси ҳудудларда кўпроқ экани айтилди

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 36 472 тани ташкил этган.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. 

Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 177 тага ошган.

Аёл раҳбарлар бошқарувидаги фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони энг кўп бўлган ҳудудлар:

— Тошкент шаҳрида – 9 764 та
— Тошкент вилоятида – 4 760 та
— Навоий вилоятида – 3 866 та
— Самарқанд вилоятида – 2 475 та

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг