Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айиқ қафасига ташланган қизалоқ уйига қайтди — ССВ

Айиқ қафасига ташланган қизалоқ уйига қайтди — ССВ

Фото: ССВ матбуот хизмати

Шу йилнинг 28 январида ҳайвонот боғида айиқ қафасига ташлаб юборилган қизалоқнинг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати қизалоқ уйига рухсат берилгани ҳақида хабар берди.

«Бугун барча тиббий кўриклар ижобий натижа кўрсатгани ва боланинг руҳий ҳолати меъёрида экани инобатга олиниб, унга яқинлари ҳамроҳлигида уйига рухсат берилди. Қизалоқ ҳозирча бувисининг қарамоғида бўлади», дейилади хабарда.

Эстатиб ўтамиз, Бош прокуратура Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов олиб борилаётганини хабар берганди. Маҳкама матбуот хизматига кўра, ишга айбланувчи тариқасида жалб қилинган аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жажжи бемор З.А.нинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шарипов шахсан масъул этиб белгиланган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг