Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асл ўзбекона келин-куёв!

Асл ўзбекона келин-куёв!

«Xabar.uz» фотоколлажи.

Фото: «xabar.uz»

Регистонда оддий машинада, дабдабасиз, васвасасиз, ўзбекона кийимда келган ҳақиқий ўзбек келин-куёвни кўрдим. "Бўлар экан-ку?!" деб юбордим.

Ўзликка қайтаётган ёшларимиз.

Кейин дуо қилдим:

– Илоҳим, Бахтли бўлишсин! Қолган ўзбек йигит-қизлари ҳам улардан ўрнак олишсин! Қизлар кимлардир кийган, ўзбекка ҳеч ярашмайдиган, операчиларга ярашадиган хорижнинг кўйлакларини кийишмасин! Йигитлар тақиб ўрганмаган бўлса, бўйни қисилиб, умрида бир марта бўйинбоғ тақмасин!

Бахт хориж кийимини кийишда, хориж машинасига 2 соат минишда эмас! Ўзимизнинг ўзбекона либослардаги келин-куёвлар, бахтингизга кўз тегмасин!

Каримберди Тўрамурод, «Хаbar.uz»нинг махсус мухбири. Самарқанд шаҳри.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг