Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асакада қабристон учун ажратилган ерга молхона қурилди. Бу ишда прокурорнинг «қўли» борлиги айтилмоқда

Асакада қабристон учун ажратилган ерга молхона қурилди. Бу ишда прокурорнинг «қўли» борлиги айтилмоқда

Асака туманида қабристон учун ажратилган ер майдони молхонга айлантирилган. Шу кунларда ҳолат Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Андижон вилоят кенгашига сайланган депутатлар ўрганмоқда. Ўрганиш жараёнида ноқонуний ҳолатлар кўрина бошланган ва бунда Асака туман прокурорининг қўли борлиги айтилмоқда, дея ёзмоқда маҳаллий блогер Отабек Нуритдинов.

Депутатларнинг дастлабки хулосаларига кўра, қабристонга тегишли ер майдонига молхона қуришга рухсат бериш ҳақидаги ҳокимнинг қарори қонуний экани катта шубҳа туғдирмоқда. Молхона эгаси эса қўлига ҳали тегишли қарор тегмаёқ қурилиш ишларини бошлаб юборгани, бунга асос тариқасида «прокурорнининг шахсан ўзи молхона қуравер», дея оғзаки рухсат берганини билдирибди.

Молхона қурилишида силос учун бетондан катта жой қилинган. Унинг (молхонанинг) деворидан ўн метр нарироқда қабрларда марҳумлар ётибди. «Сиз ўзингиз молхона билан ёнма-ён қабрда ётармидингиз? Шу ишингиз тўғрими? Халқимиз қабристон учун беришга ҳаракат қилса, сизни қабристон ерини эгаллаб олишингиз қанчалик тўғри?» мазмунидаги саволларга жавоб ололмаганини билдирган блогер «Депутатларимиз шунчаки пиар учун келишганми ёки ҳақиқатан халқ манфаати учун курашгани келишганми, буни яқин кунларда биламиз», дея гапига якун ясайди.

Демак, биз ҳам кутамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг