Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арзон уй-жойларга бериладиган кредитларнинг имтиёзли даври 3 йилдан 1 йилга туширилади

Арзон уй-жойларга бериладиган кредитларнинг имтиёзли даври 3 йилдан 1 йилга туширилади

Фото: «Xabar.uz»

Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар (ПҚ–4435-сон, 03.09.2019 й.) киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахсларга қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун кредитлар 20 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр билан (ҳозирга қадар 3 йиллик), биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз, кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб эса 1 йиллик имтиёзли давр билан, биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг