Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?
Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими?
Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди.
«Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. «Бадоеъ» китобида шундай дейилади:
«Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз».
Лекин қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйиш лозим бўлади», дейилади Фатво ҳайъати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter