Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АОКА раҳбари Оллашукуровага тезроқ соғайишни тилади

АОКА раҳбари Оллашукуровага тезроқ соғайишни тилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов журналист Давлатназар Рўзметовнинг йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этгани ва Нафосат Оллашукурованинг психоневрологик диспансерда даволанаётгани юзасидан ташкил этилган матбуот анжумани ҳақида фикр билдирди.

«Нафосат Оллошукурова ҳамда Давлатназар Рўзметов билан боғлиқ ҳолатга нега жимсиз, нима учун муносабат билдирмаяпсиз, демак бу ерда бир гап бор», деган танқидий фикрлар менга нисбатан кўп билдирилди. Айрим блогерларимиз воқеа ва ҳолатни аниқ билмасдан туриб, дарҳол «ана бошланди, танқид қилган журналистни энди шундай тақдир кутади», деган ноўрин гапларни ҳам айтишди.

Мана, ўрганишлар ниҳоясига етиб, бугун Агентлигимизга ушбу ҳолатга ойдинлик киритиши мумкин бўлган барча мутасадди раҳбарларни тўпладик. Ҳар бир келган масъул ўз йўналишида ҳолатга ойдинлик киритиб берди. Марҳум Давлатназар Рўзметовнинг автоҳалокати чизмаларда ва видеокамералардан олинган фотолар билан тушунтириб берилган бўлса, Оллашукурова масаласида унинг аниқ диагнози ва ҳолати ҳақида далилий фикрлар билдирилди.

Марҳум журналистнинг оиласига, албатта, Агентлик томонидан ёрдам кўрсатилади. Оллашукуровага эса тезроқ соғайиб, оиласи бағрига қайтишини тилаб қоламиз.

Барча журналист ва блогерларни эса бирор бир масалани оммага кўтариб чиқаётганда, шошқолоқлик қилмасдан, ҳиссиётларга берилмасдан, жиддий суриштирув ва фактларга асосланиб, холис материал беришга чақираман.

Фурсатдан фойдаланиб шуни айтмоқчиманки, агарда Агентлик қайсидир воқеа юзасидан баёнот бермаган ёки сукут сақлаган бўлса, бу — ушбу ҳолатни назардан четда қолдирди, дегани эмас. Соҳага тааллуқли барча ҳолатлар эътиборимизда ва уларнинг барчаси ўрганиб чиқилмоқда. Қонун доирасида фаолият кўрсатган барча журналист ва блогер бевосита Агентликнинг ҳимоясида ва ҳамиша шундай бўлиб қолади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг