Ангрендаги аянчли ҳолат юзасидан прокуратура текширув бошлади
Ангрен шаҳарда 11 ёшли қиз «Цефтриаксон» дори воситаси сабаб вафот этганлиги ҳақида хабар берилганди.
Аниқланишича, Ангрен шаҳрида яшовчи 11 ёшли Г.Р. 20 октябрда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум Г.Р.нинг ўлимига қоннинг суюқ ҳолатдалиги, ички аъзоларнинг кам қонлиги, кўз қовоқларининг ўтувчи пардалари, ўпка, вицерал варағи остида, юрак эпикардида майда нуқтачалар кўринишидаги қон қуйилишлари, бош мия ва ўпка шиши, ички аъзоларининг сувсизланиши, анафлактик шок, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, нафас йўлларининг яллиғланиши, тархеит, бронхит, икки томонлама ўпкалар яллиғланиши, гастроэнтероколит оқибатида юзага келганлиги кўрсатиб ўтилган.
Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея маълум қилган Бош прокуратура матбуот хизмати.
Тошкент вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter