Андижоннинг икки туманида ҳокимлар ўзгарди

Хўжаобод ва Пахтаобод туманлари ҳокимлари тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўткирбек Шукуров Хўжаобод тумани ҳокими вазифасига тайинланди. У тайинловга қадар Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Андижон вилояти Марказий банкига раҳбарлик қилиб келган Элёрбек Усмонов Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мўминов Насибулло Набиевич Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter