Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда ўқувчиларни юпун ҳолда тадбирга олиб чиққан мактаб директори ва ўринбосари ишдан олинди

Андижонда ўқувчиларни юпун ҳолда тадбирга олиб чиққан мактаб директори ва ўринбосари ишдан олинди

Фото: Otabek/Telegram

Ижтимоий тармоқларда Андижонда қаҳратон совуқ бўлишига қарамай, 43-сонли мактаб ўқувчилари тадбир учун ташқарига олиб чиқилгани сурати мунозараларга сабаб бўлганди.

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси бу ҳодиса юзасидан баёнот берди.

Мазкур хабар юзасидан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ҳолат ўрганилган:

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактабига «Янги Ўзбекистон — Янгича дунёқараш» шиори остида мамлакатимизда кўзга кўринган зиёлилар, санъат, фан-маданият ходимлари ҳамда фаол нуронийлардан иборат тарғибот гуруҳи ташриф буюрган.

Тарғибот гуруҳи вакиллари ташрифида ўқувчилар йўлакка олиб чиқилган. Ўтказилаётган тадбирнинг фотоальбомини яратиш мақсадида маҳалла фаоллари ва мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари уларни расмга олган.

«Ишчи гуруҳ расмдаги болалар билан қилган суҳбатида мана шу суратга олиш вақтида 2-3 дақиқа ташқарида қолишганлиги, сўнг устозлари томонидан танаффус вақти тугамасдан (соат 11:35гача) уларни синф хоналарига киришлари сўралганлиги таъкидланди», дейилади баёнотда.

Баёнотда айтилишича, якуний хулосага кўра  43-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси (Д.Насирдинов), мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (С.Исманова)лар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг