«Amirsoy» мажмуаси декабрь ойида ўз эшикларини очади
Бугун, 14 сентябрь куни «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида «AMIRSOY» компанияси «Amirsoy» тоғ курорти лойиҳасининг тақдимотини ўтказди.
Мамлакатимизда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. «Amirsoy» тоғ курорти лойиҳаси ҳам ана шу йўналишдаги энг катта ўзига хос лойиҳа ҳисобланади. Тақдимотда мутахассислар тўрт фаслда ҳам фаолият кўрсатувчи, тоғ-чанғи инфратузилмасига эга, халқаро талабларга жавоб берувчи, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган замонавий мажмуа ҳақида батафсил маълумот беришди.
Мазкур курортда парк-отель, ресторан, экранли барлар, концерт ва кўргазма заллари, дор йўли, тоғ чанғиси трассалари мавжуд. Қишда дам олувчилар учун чанғи, сноуборд, тюбинг, чана, қорда юрадиган автомобиллар тақдим этилади. Болалар учун арқонли шаҳарча, ўйин майдонлари бор, хоҳловчилар чанғи мактабида чанғи ва сноуборд учиш техникасини ўрганишлари мумкин бўлади. Хуллас, мамлакатимиздаги ягона, халқаро даражадаги замонавий курорт 2018 йилнинг декабрь ойида тўлиқ ишга тушади.
Энг муҳими, компания мутасаддилари юртдошларимиз табиат қўйнида оилавий мароқли дам олишлари, соғлиқларини мустаҳкамлашлари учун ҳамма зарур инфратузилмани яратишга интилишмоқда. Албатта, хорижлик спортсеварлар ва сайёҳлар учун ҳам кўп функцияли маскан ўз қучоғини очади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter