Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкага бориш учун беш минг доллар

Америкага бориш учун беш минг доллар

Фото: Прокуратура департаменти.

Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ж.Й. фуқаро Д.Т.нинг ишончига кириб, уни айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаролар М.Р ва РМ. икки нафар қўшниси М.Р ва С.Рнинг ишончига кириб, уларни Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига жами 18 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг