Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алимент тўловчи чет элга чиқишга бўлган тақиқни қандай бекор қилиши мумкин?

Алимент тўловчи чет элга чиқишга бўлган тақиқни қандай бекор қилиши мумкин?

Фото: Xabar.uz

Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар бермоқда. 

Алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак.

Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.

Гаров қиймати БҲМнинг 250 бараваридан (67 млн 500 минг сўм) кам бўлмаслиги лозим.

Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг