Академик Шавкат Акмалхонов вафот этди
Чорвачилик соҳаси ривожланишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган забардаст ва буюк олим, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби», қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик Акмалхонов Шавкат Асамович 2020 йил 11 октябрда 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Акмалхонов Шавкат Асамович 1933 йил 18 август куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. 1956 йили Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини олим зоотехник мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Буюк олим ўз меҳнати фаолияти давомида 10 га яқин докторлик ишларига, 20 дан ортиқ номзодлик ишларига раҳбарлик ва оппонентлик қилган. Акмалхонов Шавкат Асамович тайёрлаган шогирдлари бугунги кунда соҳа ривожи, юрт равнақи йўлида ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter