Аҳолига ёрдам тақдим этиш тартиби автоматлаштирилади
Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши кутилмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳаси билан, 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб, ижтимоий нафақаларни кўриб чиқиш ва белгилаш тартиб-таомиллари босқичма-босқич «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот хизмати воситасида амалга ошириш кўзда тутилган.
Мазкур «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот хизматида жисмоний шахснинг идентификация рақами бўлиб, уни тизимга киритишда давлат ижтимоий хизмати ёки ёрдамини олишга сўров автомат тарзда шакллантирилади.
Шунингдек, «ФҲДЁ электрон архиви» ахборот тизимида ариза берувчининг оила аъзолари таркибини аниқлаш функцияси жорий этилганидан сўнг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими томонидан ижтимоий нафақаларни белгилаш электрон тарзда онлайн режимида қабул қилиниши белгиланган.
Қайд этилишича, 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда «labor-migration» дастурий мажмуаси «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан интеграция қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter