Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлигининг янги ташаббуси Хотира ва қадрлаш кунига бағишланди (видео)

Адлия вазирлигининг янги ташаббуси Хотира ва қадрлаш кунига бағишланди (видео)

Фото: Адлия вазирлиги

Хотира абадий, қадр муқаддас. Бу сўзларни ҳар биримиз кўп бора эшитганмиз. Қадрлаганни яратган ҳам қадрлайди. Эъзоз туйғусини билган инсонлар эса, албатта, эъзоз топади. Байрам кунлари ҳам яқинлашмоқда ва ўзига хос ҳозирлик кўрилмоқда. Адлия вазирлиги хайрли ташаббус билан чиқди.

Хотира ва қадрлаш куни арафасида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини хотирлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан #xotirakuniadliya хэштег номи билан флэшмобга старт берилди.

Мазкур хэштег билан вазирлик ходимлари уруш йилларига бағишланган турли видео ва расмларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришни режалаштиришган.

Бу саъй-ҳаракатлар аждодларимизнинг букилмас иродаси ва қаҳрамонлик ҳаракатлари, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари хотирасига ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оилаларини улуғлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш мақсадида амалга оширилмоқда. Шундан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги:

«Ҳарбий йиллар ҳақида энг яхши ҳикоя» (бобо-бувиларнинг ҳикоялари, уруш ҳаёти ҳикоялари, адлия фахрийларининг ўз ишлари ҳақида ҳикоялари, мустақил Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг ҳикоялари ва ҳ.к.). Бунда ҳажм эмас ижодкорлик ва қизиқарли баён этиш маъқулланади;

«Хотира ва қадрлаш куни учун энг яхши табрик» (табрик шеърий, насрий, видеоролик кўринишида, табрик матнларини ўқиш, қўшиқ куйлаш шаклида бўлиши мумкин) номинацияларини эълон қилади.

Танлов ишларини Адлия вазирлигининг «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» саҳифасига жойлаштиришингиз мумкин.

Энг кўп лайк олган постлар учун Адлия вазирлиги томонидан махсус совға ажратилган.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган акцияни вазирлик ходимлари бошлаб берди. Айниқса, вазирлик маъсул ходимларининг ҳарбий кийимларда жойларда уруш гувоҳларининг уйларига бориб, улар ҳолидан хабар олганлиги эсда қоларли ва таъсирли бўлди. Йўқлов баҳонасида фуқароларга турли масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг