Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
Муҳаммадиев Актам Зайниддинович Адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.
А. Муҳаммадиев 1977 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриат, 2001 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
А. Муҳаммадиев ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter