Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адиб Дадахон Нурий вафот этди

Адиб Дадахон Нурий вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиб Дадахон Нурий 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда уюшма ахборот хизмати хабар берди.

Дадахон Нурий 1943 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетининг Шарқ факультетини тамомлаган.

Дастлабки лирик қиссаси — «Оқшом қўшиқлари» (1963). Шундан сўнг ёзувчининг «Бегона» (1968), «Боғларда баҳор», «Машина Кашмирга боради» (1970—71), «Осмон устуни» (1976), «Шаҳар тегирмони» (1990), «Бегона» (1991) каби китоблари нашр этилган.

Эссе, саёҳатнома жанрида ҳам асарлар ёзган («Даричам рўпарасидаги Покистон», 1996; «Покистон «Олтин девор» тирқишидан», 1998; «Азим чинорлар паноҳида», 2005; «Рам соҳибдан ҳаммага салом», 2007). Айниқса ёзувчининг «Бойсун жунглиларидан Канди ўрмонларигача» «тўқилмаган саргузаштлар» китоби кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган.

Дадахон Нурий Сўнгги йилларда «Ниқобсиз Amerika ва бошқа манзилгоҳлар» (2010), «Олисдаги дала боғ», «Изтироб» (2017), «Виждон ҳайқириқлари» (2018) каби китобларни ёзди.

Асарлари ҳиндий, урду, инглиз, қозоқ, корейс, турк ва рус тилларига таржима қилинган.

Маълум қилинишича, жаноза намози бугун соат 19:00да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Мирзакалон Исмоилий кўчаси 2-уй 46-хонадон ҳовлисида ўқилади. Марҳум «Минор» қабристонига дафн этилади.

«Xabar.uz» жамоаси адибнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг